Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Бугун Италияда Рим Гран приси старт олади

By 03.06.2022No Comments

Бугун, 3 июнь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо Гран при мусобақаси старт олади.

Дастлабки кунги баҳсларда ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи даянга чиқади: -68кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов ва Нияз Пўлатов, -57кг вазн тоифасида эса Чарос Қаюмова.

4 ва 5 июнь кунги баҳсларда Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Шоҳруҳ Ражабов, Светлана Осипова ҳамда Феруза Садикова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати