Skip to main content
Yangiliklar

❓Айроннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

By 17.06.2022No Comments

✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

✅ Айрон ажойиб чанқовбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаши мумкин. Айрон ёрдамида очликни ҳам енгиш мумкин.

✅ Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.

✅ Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.