Skip to main content
Yangiliklar

❓А витамини етишмовчилигининг белгилари?

By 25.06.2022No Comments

✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ А витамини (ретинол) организм учун муҳим витаминлардан бири бўлиб, у кўз соғломлигига, иммун системаси яхши ишлашига ва оқсил синтезига жавоб беради. Шунингдек, А витамини ҳомиладорликда ҳам муҳим ҳисобланиб, ҳомила ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади.

☑️ Бу витамин етишмовчилигида умумий ҳолсизлик, тирноқлар синувчанлиги, тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши, сочлар жилосизланиши ва синувчанлигининг ортиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши кузатилади.

🌶 Ушбу витамин қизил сабзи, қизил булғор қалампири, брокколи, қовоқ, помидор (асосан қизил ва сариқ сабзавотлар таркибида) ва гўшт маҳсулотлари таркибида мавжуд.