Skip to main content
Yangiliklar

📣 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

By 01.06.2022No Comments

😍 Ушбу сана 1950 йилдан бери жаҳонда халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.

🙏🏽 Дунёдаги барча болалар ҳаёт давомчилари, келажак ва эртанги куннинг эгалари ҳисобланади. Уларни яхши тарбиялаш, асраб-авайлаш, баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат ва оиланинг муқаддас бурчидир. Болалар юзида доимо табассум бўлсин, уларга соғлиқ ва барча жойда яхши шароитларда вояга етишларини тилаймиз.

🦁 Болаларни севайлик ва асрайлик!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси