Skip to main content
Yangiliklar

❓Кефирнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятларини биласизми?

By 20.05.2022No Comments

✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

✅ Кефир ичак касалликларига қарши курашда самарали воситадир. Янги кефирни мунтазам истеъмол қилиш узоқ муддатли ич қотиши билан муваффақиятли курашишга имкон беради.

✅ Ушбу ичимлик таркибида жуда кўп В витаминлари мавжуд. Бу витаминлар меъёрий метаболизм ва асаб тизимининг ишлаши учун жуда муҳимдир.

✅ Кефирнинг таркибида кўп миқдорда кальций мавжуд бўлиб, бу суяклар мустаҳкамлигини оширади.

✅ Шунингдек, уйқусизлик, асабийлашиш, сурункали чарчоқ билан оғриган одамларга кефир ичиш тавсия этилади.