Skip to main content
Yangiliklar

Йирик спорт тадбирларининг барчаси ҳам стадионларда ўтказилмайди

By 10.05.2022No Comments

Шу ҳафтада мамлакатимиз тарихида илк бор Халқаро форумлар саройида Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 77-йиғилиши бўлиб ўтди. Энг юқори спорт амалдорлари орасида одатда кўплаб нуфузли арбоблар, сиёсатчилар ва бизнесменлар борлигини кам одам билади. ООК бундан мустасно эмас. Шундай қилиб, ООК президенти в.б. Ража Рангҳир Сингх — нафақат Ҳиндистонни олтита Олимпиадада ҳимоя қилган моҳир мерган, балки Патиаладаги махаражаларнинг қадимги оиласининг авлоди ҳамдир. 2001-2014 йилларда ХОҚ аъзоси бўлиб, спортдаги ютуқларни баҳолай олишда унга тенги йўқ, шу боис 2025-йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган IV Ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик лойиҳасига унинг берган юксак баҳоси жуда қадрлидир.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати