Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Холмурод Нозимов: “Вилоят мураббийлари билан онлайн тарзда масофадан туриб иш олиб бормоқдамиз”

By 20.05.2022No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Наманган вилояти бўлими ижрочи директори Холмурод Нозимов билан суҳбат.

– Наманган вилоятида таэквондо қай даражада ривожланган?
– Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Наманган вилоят бўлими бу турни ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга оширишга киришган. Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларда бўлимлар очилган бўлиб бу буўлимларда асосан ўсмирлар ва қизлар шуғулланиб келишмоқда. Насиб қилса бу умидли ёшларимиз терма жамоа таркибидан жой оладилар беган умиддамиз.

– Ҳакамлар ва мураббийлар фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
– Бугунги кунда 30 нафар мураббийлар фаолият олиб боришади. Шунингдек 7 нафар Республика тоифасидаги ҳакамларимиз бевосита Халқаро ва мамлакат мусобақаларида ҳакамлик қилишади. Ушбу ҳакамларимиз учун биз ўқув ва амалий семинарларни ўтказиб келамиз. Бундан ташқари халқаро тоифадаги ҳакам бўлиш ниятида бир қатори мутахассисларимиз чет тилларини ўрганишяпти.

– Ўринбосалар тайёрлаш масаласи ҳақида ҳам маълумот берсангиз?
– Жамоамиз жуда аҳил ва биз мураббийлар билан келишган ҳолда спортчиларнинг иқтидорига қараб уларни гуруҳларга ажратганмиз, унинг устига вилоятимизнинг чекка туманларидан иқтидорлиларни саралаб олиб улар учун алоҳида машғулотлар ўтказамиз. Халқаро мусобақаларни таҳлил қилиб борамиз. Керакли вазиятларда тажрибали мураббийларни таклиф этамиз спортчиларнинг маҳорат сабоқларини ошириб боряпмиз.

– Спортчиларнинг қўлга киритаётган натижаларига қараб унинг маҳоратига баҳо берилади. Вилоят спортчилари қандай Халқаро мусобақаларда иштирок этган?
– 2017 йил Миср давлатида ўтказилган ёш ўспиринлар ўртасида Жаҳон чемпионатида Хасанова Умидахон Саидикром қизи бронза медали соҳибаси бўлди.
2019 йил Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё чемпионатида Хамидуллаев Абдулазиз Нодирбек ўғли ўсмирлар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.
2018 йил Хамидуллаев Абдулазиз Нодирбек ўғли Аргентинада ўтказиладиган ёшлар олимпиядасига лицензия берувчи мусобакада иштирок этди.
2019 йил Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё чемпионатида Имомалиева Диёра Жахонгир қизи ёш ўсмирлар ўртасида кумуш медали соҳибаси бўлди.

2019 йилда умумий эришилган натижалар 10 та олтин , 7 та кумуш 14 та бронза медалларини вилоятимиз спортчилари томоиндан қўлга киритилди. Насиб қилса вилоятимиз спортчилари бунданда яхши натижаларни қўлга киритишга ҳарақат қиладилар.

– Бугунги вазиятда вилоят мутахассислари ва мураббийлар қандай иш олиб боришмоқда?
– Хозирги кунда COVID-19 вируси нафақат мамлакатимиз балки бутун дунёда энг долзарб мавзу бўлиб турибди. Вазиятни ўзи ҳар биримизни эҳтиёт чораларини кўришимиз кераклигини тақозо этмоқда. Уйда қолиб биз ўзимизни ва яқинларимизни асраш билан бирга спортчилар учун онлайн машғулотларни ташкил этяпмиз. Уларга уйга вавзифа бериб кейин видео орқали хато-камчиликларини текшириб боряпмиз. Вилоят мураббийлари билан онлайн тарзда масофадан туриб алоқада иш олиб бормоқдамиз.