✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
🖥 Ҳар куни 2 соат ёки ундан кўпроқ телевизор кўрадиган болаларда ортиқча вазн пайдо бўлиши ва холестерин миқдори кўтарилиши мумкин. Бунинг сабаби камҳаракат турмуш тарзи.
✔️ Овқатланаётганда болангиз телевизор кўришига рухсат берманг.
✔️ Бола учун қизиқарли машғулот топинг. Сиз у билан биргаликда ўйнашингиз, ўқишингиз мумкин.
✔️ Болалар одатда қўшиқни ёқтиришади. Болалар билан бирга қўшиқ айтинг. У нафақат эшитишни, балки нутқ қобилиятини ҳам ривожлантиради.
✔️ Болалар онага ёрдам беришни яхши кўрадилар: идиш ювиш, хонани тозалаш ва ҳоказо. Болага супурги ва латтани ишонишдан қўрқманг. Бола сизнинг ишончингиздан мамнун бўлади.