Skip to main content
Yangiliklar

❓Қайси витаминларни бирга ичиб бўлмайди?

By 20.05.2022No Comments

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Витаминларнинг бир-бирига таъсир механизми мавжуд. Айрим витаминларни бирга қабул қилиш уларнинг таъсирини янада оширади. Шунингдек, айрим витаминларни бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Сабаби ушбу витаминлар бир-бирига акс таъсир этиб, самарадорликни пасайтиради.

✔️ А витаминини К ва В¹² витаминлари билан бирга ичиш тавсия этилмайди;
✔️ Д витаминини Е витамини билан бир вақтда ичмаслик лозим;
✔️ С витаминини В гуруҳ витаминлар билан бирга ичиш тавсия этилмайди.
✔️Кальцийни цинк, фосфор, темир препаратлари билан бир вақтда қабул қилмаслик лозим.
✔️Темир препаратларини Е ва В гуруҳ витаминлари, магний, цинк, кальций билан бирга ичмаслик тавсия этилади.

🔸Юқоридаги ушбу витаминларни куннинг турли вақтларида (эрталаб, тушликда ва кечқурун) ичиш керак.