2019 йилнинг сентябрь ойида Япониянинг Чиба шаҳрида Гран Приси бўлиб ўтганди. Унда ўзбекистонлик Светлана Осипова ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медалини қўлга киритганди.
Чорак финалда ҳамюртимиз 2012 йил Лондонда ўтган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган, мусобақада 3-сараланган спортчи, сербиялик Милица Мандични мағлуб этганди. Сўнгги сонияларда ҳисоб 4:4 эди, баҳс тугашига 1 сония қолганида ҳамюртимиз бир очко қўлга киритиб ярим финал йўлланмасига эга чиққанди.
Ушбу ажойиб жангни ёдга оламиз ва томоша қиламиз.