Skip to main content
Yangiliklar

Раҳматжон Рўзиоҳуновни табриклаймиз!

By 15.04.2022No Comments

Инсон чеҳрасини унинг ҳаёт харитаси дейишади. Ҳар бир тушаётган чизиқларида ўтган имтихонли кунларининг қувончли ва махзун онлари мухрланиб бораверади. Раҳматжон Рўзиоҳунов шу кунга қадар Жаҳон ва Осиё чемпионларини тайёрлаган, Она юрт шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қила оладиган ёшларни тарбиялаган,

Бокс буйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида Жаҳон чемпионатлари, Рио ва Токио Олимпиадаси, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатлари каби бир қатор нуфузли мусобақаларда етакчи чарм қўлқоп усталаримизга мададкор бўлган ва уларнинг яқин маслаҳатчисидир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Раҳматжон Рўзиохуновни бугунги сана билан чин кўнгилдан табриклаймиз ва уларнинг фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати