Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси илк бор 2004 йилги мусобақада медалга эга чиққан.
2004 йилги Осиё чемпионати 20-23 май кунлари оралиғида Жанубий Кореянинг Сеонгнам шаҳрида ўтказилган. Унда -54кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Евгений Ли якунда бронза медалини қўлга киритган. Айнан у мустақил Ўзбекистон учун тарихий медаль соҳибига айланган эди.
Маълумот учун, 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 9та олтин 🥇, 6та кумуш 🥈 ва 24та бронза 🥉, жами 39та медални 🏅 қўлга киритган.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати