2012 йилнинг 9-11 май кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ҳисоб бўйича 20-Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йилги мусобақада жами 3та медаль қўлга киритган.
-63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Владислав Хан ва -57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Дилобар Сайдуллаева бронза медалларига эга чиқишган. -87кг вазн тоифасида эса Жасур Бойқўзиев финалга қадар етиб борган ва кумуш медаль билан юртимизга қайтган.
Ўша мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаган эди.
Маълумот учун, 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 9та олтин 🥇, 6та кумуш 🥈 ва 24та бронза 🥉, жами 39та медални 🏅 қўлга киритган.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати