Куни кеча Нукус шаҳрида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош ҳаками Ким Дмитрий Константинович ҳамда вилоят федерациялари билан ишлаш мутахассиси Ходжамкулов Ҳусниддин Аббосхонович томонидан янги қонун-қоидалар бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан 50дан зиёд мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этишди.
Навбатдаги семинар 27 апрель куни Самарқанд шаҳрида Қашқадарёв, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилояти вакиллари учун ўтказилиши режалаштирилган.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати