Skip to main content
Yangiliklar

Олимпиада ва Жаҳон чемпионлари Президент мактаби ўқувчилари даврасида

By 03.04.2022No Comments
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021-йил 10-сентябрда ўтказилган кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва йирик корхоналар раҳбарларига ҳар ойда камида бир марта Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга келиб, ёшлар билан учрашиб, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништириб бориш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Авазжон Каримов, таквондо ВТ бўйича Олимпиада ва Осиё чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Улуғбек Рашитов ҳамда ушбу спорт тури бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолибаси Озода Собиржонова Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Президент мактабида ёшлар билан учрашди.

Учрашувни Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси А.Каримов очиб берди ва ўқувчи ёшларга спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳамда спортнинг инсон ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Шунингдек, тадбирда спортчилар ўзларининг спортда босиб ўтган йўли ҳақида батафсил гапириб беришди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.

Учрашув якунида мактаб тарбияланувчиларига спорт инвентарлари совға қилинди ҳамда эсталик учун суратга тушилди.

Таъкидлаш жоиз, бу каби учрашувлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш баробарида уларда ўзлари ёқтирган соҳа билан шуғулланиш учун кучли мотивация беради.

minsport.uz