Skip to main content
Yangiliklar

📍Ифторликда таомланишдаги муҳим қоидалар

By 05.04.2022No Comments

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Оғиз очиш учун қилган кичик тамаддингиз хурмо ёки ширинлик фақат рўза очиш жараёнига, яъни шом намозидан олдин истеъмол қилинадиган таом бўлиб, намозни ўқигандан кейингина асосий овқатни қабул қилиш керак.

✅ Асосий таомланишда сабзавотли, гўшт-сабзавотли ёки балиқдан тайёрланган таомлар истеъмол қилган маъқул.
Янги сабзавотлардан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиб туриш керак. Ширинликлар мумкин, аммо чекланган миқдорда.

✅ Ичимликлардан янги шарбатлар, мевали ичимликлар, компотлар, кисель ичиш тавсия этилади. Оддий сув ҳам ажойиб ичимлик! Чой ёки овқат охирида ширинликлар билан кофе ичиш ҳам мумкин.