Skip to main content
Yangiliklar

❓Баҳор фаслида қандай касалликлар авж олиши кузатилади?

By 15.04.2022No Comments

✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

🔶 Ошқозон кислоталилигининг камайиши, шиллиқ қаватнинг янгиланиши учун зарур С ва Б витаминлар етишмаслиги ҳазм аъзолари касалликларини қўзғатади.

🔷 Ўсимликлар чанги, атмосферадаги ўзгаришлар аллергик касалликларнинг хуруж қилиш эҳтимолини оширади.

🔸 Совуқ мавсум тугаши билан терининг ёғ безлари фаолияти ўзгаради, натижада ҳуснбузарлар ортиши, экзема, псориаз, витилиго касалликларининг авж олиши кузатилади.

🔹Кўпчилик аёлларда баҳор мавсумида енгил кийимлар кийишга ўтиши билан цистит (сийдик пуфаги яллиғланиши) касаллиги юзага келиши хавфи ортади!