Skip to main content
Yangiliklar

Жағ-жағни нега эрта баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш керак?

By 19.03.2022No Comments

🔶 Жағ-жағ иштаҳа очади, ошқозон ширасининг ажралишини яхшилайди, енгил сурги ва ўт ҳайдаш таъсирига эга.

🔶 Ер устки қисми таркибида:
Қандлар, флавоноидлар (диосмин ва бошқалар), органик (лимон, олма, фумар, вино) кислоталар, эфир мойи, сапонинлар, витамин С, В2 ва К, каротин, инозит, холин, асетилхолин, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

🔶 Жағ-жағ асосан турли қон оқишларда (бачадон, ўпка, буйрак, бурундан ва яралардан қон оққанда, бавосир касаллигида) ишлатилади.

🔶 Яралардан, шилинган жойдан ва бурундан қон оқишини тўхтатиш учун янги йиғилган баргни эзиб, қон оққан жойга қўйилади.

🔶 Ўсимлик дамламаси ичдан қон оқишини тўхтатади.

🔶 Қон тўхтатувчи восита сифатида акушерлик (туққандан сўнгги қон оқишни тўхтатиш учун) ва гинекологик (кучли ва узоқ ҳайз кўришда) амалиётда қўлланилади.