Skip to main content
Yangiliklar

“Тошкент-2025” объектларининг қурилиши муҳокама қилинди

By 19.03.2022No Comments

Хабарингиз бор, 2025 йил пойтахтимизда қитъамиз спортининг энг муҳим воқелиги – Ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Бунинг учун Қибрай туманида 20 га яқин спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш имкониятига эга бўлган, янги Олимпия шаҳарчасини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу борада тумандаги «Янги Ўзбекистон» кўчасида жойлашган 100 гектар ер майдонида замонавий Олимпия шаҳарчаси ва спорт объектлари қурилишини лойиҳалаш бўйича Буюк Британиянинг «ARUP» компанияси вакиллари ўз тақдимотларини намойиш қилишди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати