Skip to main content
Yangiliklar

Паратаэкводочиларимиз Эронга жўнаб кетишди

By 11.03.2022No Comments

Хабарингиз бор, айни кунларда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

14 март куни ушбу мусобақада паратаэквондочилар ўртасидаги баҳслари ҳам бўлиб ўтади. Бугун тонгда Ўзбекистон паратаэквондо терма жамоаси “Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги”да қатнашиш учун Эрон давлатига жўнаб кетди.

Барча паратаэквондочиларимизга омад тилаймиз!

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати