Skip to main content
Yangiliklar

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. Жайсунов ва Рафаловичда бронза

By 05.03.2022No Comments

Теҳронда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал ўзбекистонлик Жасур Жайсунов ярим финал доирасидаги баҳсини ўтказди. Эронлик Даниал Бозоргишобга қарши кечган жангда афсуски омад рақибга кулиб боқди – 19:16. Шундай қилиб Жасур Жайсунов мусобақада бронза медалига эга чиқди.

Бироз аввал Никита Рафалович ҳам бронза медалига эга чиққанди. Улуғбек Рашитов ва Шуҳрат Салаев эса бироздан сўнг финалда жанг қилишади.

Мусобақа давом этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати