Теҳронда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Бироз аввал Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ярим финалда эронлик Эрфан Бозоргини 18:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.
Шуҳрат Салаев ярим финалда қозоғистонлик Нурлан Мирзабаевни 1:0 ҳисобида таслим қилди ва финалга йўлланма олди. Финалда ҳамюртимиз Ариан Салимига қарши даянга чиқади.
Шоҳруҳ Ражабов чорак финалида Арман Тажикка имкониятни бой бериб қўйди.
Жасур Жайсунов чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Худани 28:19 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
Никита Рафалович ярим финалда Смайл Дусебайга олтин очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати