Skip to main content
Yangiliklar

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. Рашитов, Салаев ва Рафалович ярим финалда

By 05.03.2022No Comments

Теҳронда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бироз олдин Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам мусобақадаги иштирокини бошлади. Чорак финалда ҳамюртимиз ҳиндистонлик Рави Канялни 33:1 ҳисобида таслим қилди. Ярим финалда Рашитов эронлик Эрфан Бозоргига қарши жанг қилади.

Диёрбек Тухлибоевнинг чорак финалдаги эронлик Эрфан Бозоргига қарши баҳси 9:9 ҳисобида тугади. “Олтин очко” эвазигагина эронлик таэквондочи ғолиб бўлди.

Шуҳрат Салаев ҳам чорак финалда эронлик Али Эшкеварианни 25:4 ҳисобида мағлуб этди. Энди Салаев қозоғистонлик Нурлан Мирзабаевга қарши даянга чиқади.

Нияз Пўлатов чорак финалда эронлик Фарзан Ашурзадега имкониятни бой бериб қўйди.

Никита Рафалович чорак финалда ироқлик Мехди Гиясизадни 17:6 ҳисобида таслим қилди. Финал йўлида Рафалович Смаил Дусебай билан тўқнаш келади.

Мусобақа давом этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати