Ёнғоқ бодомга қараганда тезроқ ҳазм бўлади. Ширин бодом намликка мойил бўлса, аччиқ бодом қуруқдир.
Ширин бодом яхши озиқдир, аммо кучли эмас. Бодом ёғи бодомнинг ўзига қараганда ҳазми енгилроқдир.
Аччиқ бодом сепкил, нуқтали қонталаш, излар ва офтобдан қорайишга қарши қўлланилади. У юздаги ажинларни ҳам йўқотади. Аччиқ бодом илдизи қайнатиб қўйилганда, сепкилга қарши кучли воситадир. Шунингдек, у буйракдаги тиқилмаларни очади, тошларни майдалайди.
Ширин бодом эса семиртиради. Бодомни асал билан қўшиб, яралар ва учуққа малҳам бўлади.
Бодом қулоқ оғриши ва ғувиллашида фойда қилади, айниқса аччиқ бодомнинг ёғи ва унинг шундайлигича янчилгани фойда қилади.
Бодом дарахти илдизини майда туйиб, сирка билан қўшиб, пешонага қўйилса, бош оғриғини қолдиради.
Бодом ёғи буғдой крахмали билан қўшилганда, қон туфлашга, чўзма йўтал, астма ва зотилжамга фойда қилади.