“Fajr Open” мусобақасининг навбатдаги куни давом этмоқда.
Бугун 54кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиев дастлабки босқичда афғонистонлик Муҳаммад Матин Назарини 26:4 ҳисобида мағлуб этди. Нимчорак финалда Жаҳонгир эронлик Лаит Алварашдехни15:5 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда Худойбердиев озарбайжонлик Бахруз Гулуҳзаде устидан зафар қучди-18:9.
Энди ярим финалда Жаҳонгир эронлик Соррош Даринига қарши жанг қилади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати