Skip to main content
Yangiliklar

“Fajr Open”. Светлана Осиповадан олтин медаль!

By 07.03.2022No Comments

Бугун “Fajr Open” халқаро мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова +73кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлуб этиб финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз эронлик Захра Поурэсмаилкаранини 4:0 ҳисобда ютди ва олтин медалга эга чиқди.

Кеча 6 март куни ушбу мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар Чарос Қаюмова ва Озода Собиржонова кумуш медални қўлга киритишганди.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати