Skip to main content
Yangiliklar

“Fajr Open”. Дастлабки кунда Чарос Қаюмова ва Озода Собиржоновадан кумуш медаль!

By 06.03.2022No Comments

Теҳронда бугун “Fajr Open” халқаро мусобақаси бошланди. Дастлабки кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакиласи иштирок этди.

53кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалга қадар етиб борди ва эронлик таэквондочи Нахид Кияничандехга 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Мусобақа давомида Қаюмова 2 нафар эронлик таэквондочини мағлуб этганди.

Шунингдек 62кг вазн тоифасида Озода Собиржонова ҳам финалга чиқиб, эронлик Косар Асасехга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди. Собиржонова мусобақада уч нафар эронлик таэквондочини таслим қилганди.

Эртага, 7 март куни Светлана Осипова, Ирода Миртаджиева, Феруза Садикова ҳамда Динора Мухторова мусобақада иштирок этишади.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати