6-9 март кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида “Fajr Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик таэквондочилар Светлана Осипова ва Шуҳрат Салаев олтин, Чарос Қаюмова, Озода Собиржонова ва Жаҳонгир Худойбердиев кумуш медалларини қўлга киритишди.
Қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлган турнир тарихга айланди. Ушбу мусобақадан тайёрланган қисқа видеолавҳани томоша қилинг.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати