Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Қаҳрамонларимиз Тошкентга қайтиб келишди

By 16.03.2022No Comments

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 4-5 март кунлари Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, 6-9 март оралиғида анъанавий “Fajr Open” халқаро мусобақаси ўтказилди, 10-14 март кунлари Осиё таэквондо федерацияси Президенти кубоги бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7та олтин, 6та кумуш ва 11та бронза медалига эга чиқишганидан хабарингиз бор.

15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Таэквондочиларни мухлислар, уларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати