2020 йилнинг февраль ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий 🇹🇷 “Туркиш Опен” мусобақаси бўлиб ўтганди.
Унда ўзбекистонлик таэквондочилар катталар тоифаси жами 4та медалга эга чиқишганди.
+73кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова мусобақа давомида барча рақибаларини мағлуб этган ҳамда олтин медалга эга чиққанди.
-68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов ҳамда -49кг вазнда Мадинабону Маннопова кумуш медалларни қўлга киритишган. -63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ярим финалга қадар етиб борган ва бронза медалига эга чиққан эди.
🇹🇷 “Туркиш Опен” мусобақасида совриндор бўлган таэквондочиларимиз:
Олтин медаль – Светлана Осипова
Кумуш медаль – Мадинабону Маннопова
Кумуш медаль – Жасурбек Жайсунов
Бронза медаль – Улуғбек Рашитов
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати