Skip to main content
Yangiliklar

“Turkish Open”. Таэквондочиларимиз 3та медални қўлга киритишди

By 14.02.2022No Comments

7-13 февраль кунлари Туркияда “Turkish Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Дастлаб пумсэчилар, сўнгра кадетлар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди. Турнирнинг сўнгги икки кунида катталар тоифасида ғолиблар аниқланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ушбу мусобақада 2та кумуш ва 1та бронза медалларига эга чиқишди.

68кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжаев беш нафар рақибини мағлуб этиб финалга қадар етиб борди. Финалда кореялик спортчига омад кулиб боқди.

80кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев эса уч нафар рақибни таслим қилиб финалга чиқди. Финалда польшалик таэквондочига кичик ҳисобда имконият бой берилди.

+87кг вазн тоифасида эса Шоҳруҳ Ражабов икки рақибдан устун келиб ярим финалга қадар борди. Афсуски ярим финалда озарбайжонлик спортчига имкониятни бой берди.

“Turkish Open” мусобақаси совриндорлари:
Кумуш
68кг – Нажмиддин Қосимхўжаев
80кг – Шуҳрат Салаев

Бронза
+87кг – Шоҳруҳ Ражабов

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати