Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 “Turkish Open”да қатнашган таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди

By 15.02.2022No Comments

7-13 февраль кунлари кунлари Туркияда анъанавий “Turkish Open” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 9 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Вакилларимиз 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди.

Бугун тунда спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Turkish Open-2022” совриндорлари:
Кумуш медаль
68кг – Нажмиддин Қосимхожиев
80кг – Шуҳрат Салаев

Бронза медаль
+87кг – Шоҳруҳ Ражабов


🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати