Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо терма жамоаси учун психологик тренинг ташкил этилди

By 25.02.2022No Comments

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентдаги йиғинни давом эттиришмоқда.

Бугун терма жамоа аъзолари учун навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди. Ассоциация психологи Муфиза Ходжа Нурулла спортчиларимизни Эрондаги бўлажак халқаро мусобақадан олдин руҳий ҳолатларини юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қилди. Йиғин давомида бундай тренинглар ҳар 3 кунда ўтказилди.

 

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси