Skip to main content
Yangiliklar

Пумсэ бўйича Жаҳон чемпионати Коян шаҳрида бўлади

By 23.02.2022No Comments

Шу йилнинг апрель ойида Жанубий Кореянинг Коян шаҳрида пумсэ бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 21-24 апрель кунлари ўтадиган мусобақада 70дан зиёд мамлакатдан 2000дан ортиқ спортчи ва расмийлар иштирок этади.

Спортчилар 36та турли йўналишда жами 275та медаль учун кураш олиб боришади.

Пумсэ бўйича Жаҳон чемпионати 2006 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда. 2020 йилги мундиал Данияда ўтиши керак эди, аммо пандемия туфайли виртуал тарзда ўтказилганди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати