Skip to main content
Yangiliklar

Павел Хан: “Фужайра Опен” да муносиб қатнашганимиздан хурсандман”

By 07.02.2022No Comments

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БАА мамлакатида бўлиб ўтган “Фужайра Опен” мусобақасида иштирок этди. Унда вакилларимиз 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза жами 7та медаль қўлга киритишди. Биз терма жамоа бош мураббийи Павел Хан билан суҳбатлашдик.

“Умуман олганда мусобақа яхши ўтди. Кўплаб давлатлар асосий спортчилари билан иштирок этишди. Бизнинг таэквондочилар 6-7 ойдан буён халқаро мусобақада иштирок этишмаганди. Аммо шунга қарамай спортчиларимизнинг натижалари ёмон бўлмади. Муносиб иштирокдан хурсандман.

Улуғбек Рашитов Олимпиададан кейинги биринчи халқаро мусобақасида қатнашди ва олтин медални қўлга киритди. У энг юқори спорт формасида бўлмаса ҳам чемпион бўлди. Асосийси у ўзи учун муҳим 20 баллга эга бўлди.

Омонжон Отажонов ва Ирода Миртожиева учун бу катталар ўртасидаги биринчи халқаро мусобақа эди. Улар катта тажрибага эга бўлишди”,- деди Павел Хан.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати