БААда таэквондо бўйича анъанавий “Фужайра Опен” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг биринчи кунида катталар ўртасидаги мусобақалар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи (8та вазн тоифасида) билан иштирок этди. Қувонарлиси 7 нафар таэквондочимиз мусобақада совриндор бўлди. 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бу борада биринчи ўринни эгаллаганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Олтин медаль:
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Феруза Садикова
Светлана Осипова
Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова
Бронза медаль:
Никита Рафалович
Ниёз Пўлатов
Маълумот учун, “Фужайра Опен”да Жанубий Корея, Қозоғистон, Франция, Германия, Венгрия, Хорватия, Испания, Белгия, БАА, Ҳиндистон, Сербия, Грузия, Иордания, Марокаш каби мамлакатдан келган 600дан зиёд таэквондочилар иштирок этишди.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати