Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.
Олдинроқ хабар берганимиздек, “Fujairah Open” ва “Turkish Open” мусобақалари деярли бир вақтда бўлиши муносабати билан терма жамоамиз иккига бўлиниб мазкур турнирларда қатнашади.
Вакилларимиз Тошкентда сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда. 3 февраль кунги машғулотлардан видеолавҳани томоша қилинг.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати