Skip to main content
Yangiliklar

Феруза Садикова: “Fujairah Open”даги ҳар бир жанг қийин кечди”

By 11.02.2022No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзоси Феруза Садикова “Fujairah Open” мусобақасидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Fujairah Open” мусобақасида бу йилги биринчи халқаро мусобақа эди ва унда ўзимиз ўйлаганимиздан аъло даражада қатнаша олдик.

Турнирда Осиё ва кўплаб Европа давлатидан келган таэквондочилар иштирок этишди. Ҳар бир жанг қийин кечди. Олдинда бизни Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мана шу мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар БААдаги мусобақада ҳам қатнашишди. Кейинги мусобақаларда хатоларимизни тузатишга ва янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламиз”, – дейди “Fujairah Open” мусобақаси чемпиони Феруза Садикова.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати