Skip to main content
Yangiliklar

Аламжон Муллаевни табриклаймиз!

By 18.02.2022No Comments

Бугун Осиё самбо уюшмаси президенти, халқаро самбо федерацияси вице-президенти, Осиё каратэ федерациясининг биринчи вице-президенти, Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси Аламжон Муллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Аламжон Тўхтасинович Муллаев 1968 йил 18 февраль куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида ўзбек спорти, хусусан самбо, таэквондо ва каратэ яккакураш турлари ривожига катта ҳисса қўшган. У киши 2004-2010 йиллар Ўзбекистон таэквондо WTF федерацияси бош котиби, кейинчалик раиси сифатида ишлаган. Ҳозирда каратэ ва самбо федерациялари раҳбариятида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Аламжон Муллаевни таваллуд айёми билан қутлаб, у кишига узоқ ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.