Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентдаги халқаро йиғин давом этмоқда

By 28.10.2021No Comments

Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида 3та давлат спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Унда ўзбекистонлик таэквондочилар билан бирга Қозоғистон ва Россия мамлакатининг спортчилари ҳам иштирок этишмоқда. Халқаро йиғин давомида ушбу давлатлар спортчилари ўртасида спарринглар ҳам ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида таэквондочилар учун бўлажак мусобақалар олдидан айни муддао бўлади.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати