Skip to main content
Yangiliklar

Намангандаги халқаро очиқ турнир якунига етди

By 30.10.2021No Comments

Наманган шаҳридаги Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган таэквондо WT бўйича Наманган вилояти иккинчи Халқаро очиқ чемпионати якунига етди.

Пумсе бўйича умумжамоа ўртасида совриндорлар:
1-ўрин – Тошкент вилояти
2-ўрин – Наманган вилояти
3-ўрин – Фарғона вилояти

Ўсмирлар ўртасида умумжамоа бўйича совриндорлар:
1-ўрин – Фарғона вилояти
2-ўрин – Nazaraliyev team (Тошкент шаҳри)
3-ўрин – Тошкент вилояти

Катталар ўртасида умумжамоа бўйича:
1-ўрин – Фарғона вилояти
2-ўрин – Тожикистон терма жамоаси
3-ўрин – Тошкент вилояти

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати