Skip to main content
Yangiliklar

Вилоят бўлими раҳбарлари учун байрамона дастурхон ташкил этилди

By 19.08.2021August 20th, 2021No Comments

Кеча Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциациясида байрамона дастурхон тузалди. Унда Ассоциациянинг вилоят бўлими раҳбарлари, ходимлар ва мураббийлар иштирок этишди.

Токиодаги Олимпиадада Улуғбек Рашитов ўзбек таэквондоси тарихида илк олтин медални қўлга киритгани барчани қувонтиргани баён қилинди. Ўзаро суҳбат чоғида келгуси Олимпиадада медаллар сони янада кўпайишига бор куч билан ҳаракат қилиш ва ишлашга келишиб олинди. Тадбир давомида вилоят раҳбарлари томонидан Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси раҳбари Шерзод Ташматовга ташаккурнома тақдим этилди. Шундан сўнг дастурхонга ўзбек миллий таоми палов тортилди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати