Skip to main content
Yangiliklar

Шерзод Ташматов: “Хизматимиз давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиши мен учун катта шараф”

By 16.08.2021No Comments

Олимпиячиларимизни бевосита Токио Олимпиадасига тайёрлаш бўйича катта иш бажарган, МОҚ қошида тузилган Тезкор штаб раҳбари Шерзод Ташматов ҳам бундай эътирофдан катта куч олгани, шубҳасиз.

“Биз Токио-2020 Олимпия ўйинларида бир қатор спорт турларида янги тарих яратдик. Жумладан, таэквондо спортида дастлабки Олимпиада совриндоримизга эга бўлдик. Унинг олтин медалга айлангани эса янада қувончли. Шу билан бирга Улуғбек Рашитов энг ёш Олимпиада чемпиони бўлиб тарихга кирмоқда. Буларнинг бари ҳурматли Президентимизнинг ёш спортчиларимизни ўзларини кўрсатиш учун яратиб бераётган шароитлари билан амалга ошди. Биз бу борада юртбошимизга камарбаста бўлиб турибмиз холос. Шундай хизматимиз давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиши мен учун катта шараф. Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар қандай марраларни забт эта оламиз. Насиб қилса, Париж-2024 Олимпия ўйинларида лицензиялар ва медаллар сони бўйича Янги Ўзбекистон учун янги тарих яратамиз”, – деди Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов.