Skip to main content
Yangiliklar

Гулнора Саидовани табриклаймиз!

By 02.08.2021August 3rd, 2021No Comments

Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Тулқуновна Саидова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Гулнора Саидова 1971 йил 2 август куни туғилган. 1992 йил Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган. 2001-2008 йиллар давомида Ўзбекистон махсус Олимпиада директори, 2008-2014 йиллар давомида Бутунжаҳон махсус Олимпиада директорлар кенгаши аъзоси лавозимида фаолият олиб борган. 2019 йилдан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби сифатида ишлаб келмоқда.

Гулнора Тулқуновнани таваллуд айёми билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.