Skip to main content
Yangiliklar

Улуғбек Рашитов Олимпиадани ғалаба билан бошлади!

By 25.07.2021No Comments

Токио шаҳридаги Олимпиадада таэквондо бўйича баҳслар ҳам старт олди.

Бугун мусобақанинг биринчи куни доирасида -68 кг вазнли ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов илк босқичда Мали вакили Сейду Фофанага қарши баҳс олиб борди.

Қизғин кечган баҳсда ҳамюртимиз 38:17 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва муддатдан аввал ғалабага эришиб, иккинчи босқичга йўл олди.

Энди у бироздан сўнг иккинчи босқичда таэквондо ватани вакили, вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси ҳисобланган кореялик рақибга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати