Skip to main content
Yangiliklar

ТОКИОДА ТАРИХ ЯНГИЛАНДИ! ОЛТИН МЕДАЛЬ! УЛУҒБЕК РАШИТОВ – ЧЕМПИОН!

By 25.07.2021No Comments

-68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг финалида британиялик Брэдли Сиднен қарши даянга чиқди ва 34:29 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалаба орқали таэквондочимиз Олимпиада чемпиони бўлди. Шундай қилиб, ўзбекистонлик таэвондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида ОЛТИН МЕДАЛга эга чиқди. Таъкидлаш лозимки, Улуғбек ўзбек таэквондочилари орасида Олимпиадаларда биринчи бўлиб медаль олди!

Ўзбекистон делегациясига Токиодаги илк медални ҳам айнан таэквондочи Улуғбек Рашитов келтирди!

Олимпия ўйинларида Улуғбек Рашитов Сейду Фофана (Мали), Ли Даэ Хун (Ж.Корея), Мирхашем Ҳуссайни (Эрон), Недзад Хусич (Босния ва Герцеговина) ва Брэдли Синден (Буюк Британия) каби таэквондочиларни мағлуб этди ва чемпион бўлди!

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати