Таниқли атлетларимиз иштирокида коронавирусга қарши кураш тарғиботини давом эттирамиз. Шубҳасиз, бугунги вазиятда вирусдан ҳимояланишнинг энг мақбул ечими вакцина қабул қилиш бўлиб турибди. Таэквондо WT бўйича терма жамоамиз вакили, Токио-2020 лицензиати Светлана Осипова ҳам айнан шундай йўлни танлаб, вирусга қарши эмланди ва Олимпиадага тайёргарликни давом эттирмоқда. Азиз ҳамюртлар, Сиз ҳам соғлиғингизни асранг ва эмланинг.