Skip to main content
Yangiliklar

Никита Рафалович – ярим финалда!

By 26.07.2021No Comments

Токио Олимпиадасида -80кг вазн тоифасида таэквондочимиз Никита Рафалович чорак финалда озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганига қарши жанг қилиб 12:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Маълумот учун, Харчегани 2016 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби, 2017 ва 2019 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. Озарбайжонлик таэквондочи бу йилги Олимпиадада 2-рақам остида сараланган эди.

Рафаловичнинг ярим финалдаги жанги Тошкент вақти билан соат 12:45да бошланади. Унинг рақиби Солиҳ Эл Шарабати (Иордания) ва Ашраф Маҳбуби (Марокаш) жанги ғолиби бўлади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати