Skip to main content
Yangiliklar

Никита Рафалович чорак финалда икки карра Жаҳон чемпиони билан жанг қилади

By 26.07.2021No Comments

Токио Олимпиадасида -80кг вазн тоифасида таэквондочимиз Никита Рафалович чорак финалда озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганига қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Харчегани 2016 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби, 2017 ва 2019 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. Озарбайжонлик таэквондочи бу йилги Олимпиадада 2-рақам остида сараланган.

Рафалович – Харчегани жанги бугун Тошкент вақти билан соат 11:15да бошланади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати