Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқулова хитойлик таэквондочи билан жанг ўтказди

By 26.07.2021No Comments

-67кг вазн тоифасида ўзбекистонлик таэквондочимиз Нигора Турсунқулова нимчорак финалда хитойлик Жанг Менгюга қарши жанг қилди. Уч раунд якунига кўра ҳисоб 9:9 бўлди ва ғолиб олтин очко эвазига аниқланди. Афсуски унда омад хитойлик спортчига кулиб боқди.

Агар Жанг Менгю финалга чиқа олса Турсунқуловада бронза медаль учун курашиш имконияти пайдо бўлади.